

Бу ҳақда чемпионат расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Қозоғистон чемпионати 3,5 ой давом этган паузадан сўнг чоршанба куни рестарт олган эди.
5та ўйин мухлисларсиз ўтказилди. "Тобол" ва "Каспий" жамоалари клубда кўплаб коронавирус ҳолатлари аниқланганлиги сабаб деярли ўринбосарлар жамоаси билан ҳаракат қилишди.
Аввалроқ Қозоғистон чемпионати 7 ноябрь куни якунланиши режалаштирилаётган эди, аммо бу муддат яна ортга сурилиши мумкин.



