UZ

Сўнгги янгиликлар

02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  5 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  0 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  0 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  22 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  6 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  11

Қосимовда "Металлург" синдроми ёхуд бугунги рақиб "Пахтакор" Янгиликлар

Қосимовда "Металлург" синдроми ёхуд бугунги рақиб "Пахтакор"

ОКМК ўтган турда мухлисларининг онасидан қолган тош ойнасини қидиришига мажбурлади (0:2).

Умуман гоҳида ҳаётимизда шундай пайтлар бўладики, битта нарса ҳар йили такрорланаётгандек? Футболда ҳам шундай. ОКМКнинг "Металлург"га ютқазиши Олмалиқ аҳли учун "сўғур" кунидек гап. Нима учундир айнан шу жамоага келганда "кончилар"нинг ғилдираклари ишламай қолади. Юриб турган машина ярим йўлда тўхтаб қолиши сингари. Хўш, Қосимовдаги "Металлург" синдроми қачон бошланган? 

2019 йил

Миржалол Қосимов илк бор ОКМК бошқарувини қўлга олди. Бу даврда эса Андрей Шипилов "Металлург"ни бир йилдан бери бошқариб келаётган, барқарорликни яхши йўлга қўйганди. Биринчи даврада Олмалиқда 1:1, Бекободда мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилган. Қизиқарли томони шуки, Шипилов Қосимовдан 1 ой ичида икки маротаба очко тортиб олганди. 

2020 йил 

Синдром давом этди. Яна ўша ҳолат, эски ҳаммом, эски тос. Олмалиқда 1:1, Бекободда "Металлург"нинг кичик ғалабаси (1:0). Андрей Шипилов иккинчи йил ҳам Қосимовга бўша келгани йўқ.

2021 йил

"Металлург"да мураббийлар ўзгариши, Шипиловнинг биринчи турдан кейиноқ истеъфога чиқарилиши ва Жасур Абдураимовнинг келиши дербидаги натижани ўзгартирди. 4 йил ичида фақат Абдураимовгина Қосимовни ютишни уддасидан чиқа олгани йўқ. 

2022 йил 

Энди навбат испаниялик Луисма Эрнандесга келганди. Ўтган мавсумнинг илк ўйинида ҳам, иккинчи давра стартида ҳам "Металлург" унинг қўл остида ОКМКга мағлуб бўлмади (1:0).  

2023 йил 

"Металлург"да мураббий ўзгарди. Мавсум муваффақиятсиз бошланди. Аввалги турда "Навбаҳор"ни ютган олмалиқликлар , жамоага келганига кўп бўлмаган Веско Стешевич бошчилигидаги "Металлург"га яна мағлуб бўлди. Статистика шуни кўрсатмоқдаки, ОКМК 4 йил ичида Тошкент вилояти дербисида рақибига 16 очкони совға қилиб юборди, ўзи 8 очко жамғарди. 


ФАКТ. ОКМК жамоаси "Металлург"га қарши кетма-кет учинчи учрашувда майдонни бир киши кам бўлиб тарк этди. Сардор Раҳмонов, Шоҳруҳ Гадоевнинг ишини Санжар Турсунов давом эттирди


"Маъданчилар" ноқулайлик бобида "Пахтакор"дан қолишмайди. Ҳа, айтганча ОКМК ва Миржалол Қосимовнинг бугунги рақиби "шерлар".  

Олмалиқликлар чемпионат доирасида 11та ўйиндан бери "Пахтакор"ни мағлубиятга учрата олмаяпти. Сўнгги маротаба 2017 йилнинг 15 июнь санасида ОКМК пойтахт клубидан устун келган (2:1). Эътиборлиси, ўшанда "Пахтакор"ни Жасур Абдураимов бошлаб тушганди. 

ОКМК охирги 5та учрашувда 15та гол ўтказиб юбориб, рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган. Сўнгги бор 2020 йилги мавсумда  "шерлар" посбонини ранжитганини айтиш жоиз. Жамоа Миржалол Қосимов даврида 4 йил ичида фақат 2 маротаба дуранг ўйнади, холос. Демак докторлар тили билан айтганда ташхис икки жамоа синдроми! Биринчиси нисбатан енгил, лекин иккинчиси анча оғирроқ. Бироқ ҳар нарсанинг бир кун якуни бўлиши керак. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика