Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди
23 сен 12:46
Янгиликлар
Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти Жанни Инфантинони қабул қилди.
Давлат раҳбари Халқаро футбол федерациясига ёшлар футболини қўллаб-қувватлаш ва замонавий спорт инфратузилмасини барпо этишга қаратилган FIFA Arena дастурини амалга оширишда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
Президентнинг сўзларига кўра, ФИФА билан ҳамкорлик қилиш орқали Қозоғистон минтақада футболнинг жадал ривожланишида намуна бўлиши мумкин.
Ўз навбатида, Жанни Инфантино Қозоғистон президентига футболга кўрсатаётган эътибори учун миннатдорлик билдириб, миллий футбол савиясини оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар