Қўқон футбол байрамини қабул қилишга тайёр

Бугун Қўқон шаҳрида катта футбол байрами бўлиб ўтади.

Суперлиганинг 11-тури доирасидаги "Қўқон-1912" - "Динамо" учрашувини қабул қилиш учун Қўқондаги "Марказий" стадион шай ҳолатга келтирилган.

Мазкур стадионда янги чим ётқизилиши муносабати билан "Қўқон-1912" жамоаси чемпионат стартидаги ўйинларни асосан меҳмонда ва Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида ўтказиб келганди. 

Ниҳоят жамоанинг Қўқондаги "Марказий" ўйингоҳига ётқизилган янги чим тайёр ҳолатга келтирилди ва бугун "Қўқон-1912" жорий мавсумдаги ўз уйидаги илк баҳсни мазкур стадионда ўтказади.

Айни пайтда "Қўқон-1912" - "Динамо" ўртасидаги баҳсни ёритиш мақсадида Қўқонда бўлиб турган фотомухбиримиз Жаҳонгир Файзуллаев томонидан олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.


Манба: championat.asia