"Қўқон-1912" янги футболчиларини таништирди
01 мар 19:22
Янгиликлар
"Қўқон-1912" янги футболчиларини таништирди
Тадбирни Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев очиб берди.
У жамоадаги ўзгаришлар, таркиб ва мураббийлар штаби ҳақида тўхталиб, бўлажак мавсумда "Қўқон-1912"дан катта натижалар кутилаётганини маълум қилди. Шунингдек, юқори мақсадларга эришиш йўлида вилоят ҳокимлиги томонидан максимал ёрдам кўрсатилишини, шунингдек, вилоятда спортга ва хусусан, футболга қаратилаётган улкан эътиборни алоҳида таъкидлади.
Шундан сўнг, Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Усмонов сўзга чиқиб, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга ўз миннатдорчилигини билдирди. Шаҳар ҳокими жорий йилда жамоа олдига юксак вазифалар қўйилганини ва бу йўлда вилоят ҳамда шаҳар ҳокимликлари яқиндан кўмак беришини қайд этди. У "Қўқон-1912" мамлакатнинг энг қадимий клуби ва Қўқон футбол ватани эканлигини эслатиб, жамоадан чиройли ўйинлар ва ғалабалар орқали мухлисларни хушнуд этишни сўради.
Маросим давомида таркибга янги келиб қўшилган футболчилар оммага таништирилди:
Ғулом-Ҳайдар Ғулямов — 21-рақам
Фарҳод Соҳибжонов — 17-рақам
Сильванус Нимели — 11-рақам
Тома Табатадзе — 22-рақам
Жавоҳир Сидиқов — 7-рақам
Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев — 70-рақам
Алпер Александров — 47-рақам
Муҳаммадзиё Адҳамжонов — 2-рақам
Жамоа бош мураббийи Андрей Шипилов Тожикистон ва Туркияда олиб борилган мавсумолди тайёргарлик жараёнлари юқори савияда ўтганини таъкидлаб, яратилган шароитлар учун раҳбариятга ташаккур изҳор қилди. Мураббий янги таркибга ишончи комил эканлигини ва "Қўқон-1912" ҳеч кимдан ҳайиқмайдиган жамоа бўлиб шаклланганини айтиб ўтди. Шунингдек, у мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб бераркан, жамоа ҳужумкор футбол намойиш этишини, Суперлига ва Ўзбекистон кубогида юқори натижаларни кўзлаётганини ҳамда ишқибозлар учун очиқ машғулотлар ташкил қилинишини маълум қилди. У фан-клубдан мавсум давомида жамоани тинимсиз қўллаб-қувватлашни сўради.
Жамоа етакчиларидан бири Иқболжон Маликжонов футболчилар номидан сўзга чиқиб, билдирилган ишонч ва яратилган шароитлар учун вилоят ва шаҳар раҳбариятига миннатдорчилик билдирди. У майдонда мухлисларни хурсанд қиладиган мазмунли ўйин кўрсатишга ваъда берди.
Тадбир давомида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев, Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, "Қўқон университети" ректори Ғофуржон Зоҳидов ҳамда фан-клуб раҳбари Қаҳрамонжон Исроиловларга жамоанинг эсдалик либослари топширилди.
Маросим футболчилар ва ишқибозлар иштирокидаги эсдалик фотосессияси билан кўтаринки руҳда якунланди.


























Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар