"Қўқон-1912": "Бунёдкор"га қарши ўйин чипталари сотувда

Narzulla Saydullayev
7 ноя 2017
Олий лиганинг 28-турида жамоамиз Тошкентнинг “Бунёдкор” клубини қабул қилади.

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашуви учун чиқарилган чипталар бугундан “Марказий” стадион кассаларида сотувга чиқарилди. Чипталар доимгидек 10 000 ва 5 000 сўмдан сотилмоқда.

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашуви 9-ноябрь , пайшанба куни соат 15-00 да Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланади.

Эртага 8 ноябрь куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлар таркиблари ўзаро беллашадилар. Ўринбосарлар ўртасидаги баҳс соат 14-00да старт олади.

Барчангизни стадионимизга таклиф қиламиз !



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz