"Қўқон-1912"га Милан қўшилди
13 фев 2018 08:13
Янгиликлар
"Қўқон-1912"га Милан қўшилди
Тошкент шаҳрида мавсумга тайёрланаётган "Қўқон-1912" мураббийлари селекция ишларини тўхтатишгани йўқ.
Жамоа машғулотларига Сербия давлатидан яна бир легионер футболчи қўшилган.
22 ёшли ҳужумчи Милан Спремо Сербия суперлигаси вакили Бачка Паланка жамоасидан келган. Ҳужумчи фаолияти давомида Сербия ёшлар терма жамоаси таркибида Европа чемпионати саралаш мусобақаларида иштирок этган. Милан Спремо Сербиянинг турли жамоалари таркибда Европа лигаси мусобақаларида ҳам иштирок этган.
Ҳужумчи ҳозирда жамоа мураббийлари кўригида бўлиб турибди. У "Қўқон-1912"нинг навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушиши кутилмоқда. Агар мураббийларимиз маъқул кўришса Милан билан шартнома имзоланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар