

Футболчилар кеча “Марказий” ўйингоҳга йиғилишди. Жароҳат сабаб даволанаётган Алишер Зиёвуддинов ҳамда Наврўз Алимовлар ҳам жамоамиз ихтиёрига етиб келишди. Лекин улар алоҳида шуғулланишмокда. Шунингдек, Баҳодир Акрамов ва Нодир Қўзибоевлар ҳам алоҳида машғулотларда иштирок этишмоқда. Қолганлар эса умумий гуруҳда машғулот ўтказишди. Айни дамда футболчиларнинг кайфияти яхши. Навбатдаги ўйинга пухта тайёргарлик куришмоқда.
Барча эътибор “Қизилқум” билан бўладиган баҳсда ижобий натижа қайд этишга қаратилган.



