"Қўқон-1912": Водий дербиси учун чипталар сотувга чиқди

Narzulla Saydullayev
20 окт 2017, 07:46
Маълумки, "Қўқон-1912" жамоамиз водий дербисида – Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашув учун мўлжалланган чипталар сотувга чиқди. Чипталар доимгидек икки хил нархда – 5 минг ва 10 минг сумдан сотилмоқда. Барчани “Марказий” ўйингоҳга чорлаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўйини 21 октябрь куни соат 15:30да старт олади. Бугун эса ўринбосарлар баҳсни бўлиб ўтади. Учрашув соат 14:00да бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz