UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  0 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  7 16:16"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  9 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  9 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  2 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  7 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  17 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  3

"Қўқон-1912" ва "Локомотив" назорат баҳсида жанговар дуранг қайд этишди Янгиликлар

"Қўқон-1912" ва "Локомотив" назорат баҳсида жанговар дуранг қайд этишди

Суперлига жамоалари янги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб боришмоқда.

Тошкентда йиғин ўтказаётган "Қўқон-1912" жамоаси бугун "Локомотив"га қарши назорат учрашуви ўтказди.

Баҳс шиддатли тарзда кечди. Ўйиннинг 56-дақиқасида қўқонликлар ҳисобни очишди. Қувондиқ Рўзиевнинг шедевр пасидан сўнг Ҳасанов тўпни тўхтатмасдан кучли зарба билан Нестеров дарвозасига жойлаб қўйди.

64-дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳисобни тенглаштирди. Ҳимоядаги хатодан "темирйўлчилар" унумли фойдаланишди.
74-дақиқада "Локо" дарвозасига иккинчи тўп киритилди. тошкентликлар ўз жарима майдончалари ичида рақибга қарши қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам рақиб дарвозаси томон пенальти белгилади. Иван Йосович пенальтини аниқ амалга ошириб жамоасини олдинга олиб чиқди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳужумкорликка зўр берган "Локомотив" футболчилари 80-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Бу сафар захирадан майдонга тушган Шаҳзод Шайманов гол муаллифига айланди.


Айтиш мумкин-ки, бу "Қўқон-1912" жамоасининг Тошкентдаги йиғин доирасидаги сўнгги назорат беллашуви бўлди.

Назорат ўйини
"Қўқон-1912" - "Локомотив" 2:2
Голлар:
Муҳаммаданас Хасанов 56, Иван Йосович 74 пен. - Темурхўжа Абдуҳолиқов 64, Шаҳзод Шайманов 80.

"Қўқон-1912": Ботирали Эргашев, Бобур Акбаров, Иван Йосович, Александр Мерзляков, Аваз Маматхўжаев, Қувондиқ Рўзиев, Ойбек Рустамов, Сардор Азимов, Суҳроб Бердиев, Шоҳназар Норбеков, Отабек Ҳайдаров.
Захирадан тушганлар: Ислом Абдуллаев, Иқбол Маликжонов, Жасур Ёқубов, Муҳаммаданас Ҳасанов, Бек Абдуллаев, Зоҳид Абдуллаев, Ҳамидулло Абдуҳамидов.

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Славко Дамянович (Фарруҳ Иброҳимов, 46), Даврон Умиров (Аваз Ўлмасалиев, 69), Кахи Махаразде, Кирилл Погребняк, Марат Бикмаев (Жавоҳир Алижонов, 83), Темурхўжа Абдухолиқов (Иброҳим Ғанихонов, 83), Даврон Ҳошимов, Шерзод Файзиев, Ойбек Қиличев (Шаҳзод Шайманов, 46), Диёр Туропов.

Мазкур учрашувни "Бухоро" устози Муҳсин Муҳаммадиев ҳам кузатиб борди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика