"Қўқон-1912": "Сўғдиёна"га қарши тайёргарлик давом этмоқда

Narzulla Saydullayev
15 ноя 2017, 07:33
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, "Қўқон-1912" жамоаси аъзолари 13 ноябрь куни навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишган.

Тошкент шаҳрида йиғилган футболчилар "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда машғулотлар ўтказишмоқда. Жавоҳир Сидиқов Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бирга БААдаги йиғинда иштирок этган бўлса, яна уч нафар ўйинчилар – Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов ва Андрей Сидоровлар Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинида бўлиб туришибди. 

Жамоанинг қолган аъзолари эса “Сўғдиёна”га қарши бўлиб ўтадиган ўйинга жиддий тарзда тайёргарлик куришмоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz