"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинида 33 йиллик натижа такрорланди

Alisher Ostonov
9 ноя 2025
Суперлигада жон сақлаш учун курашаётган жамоага ҳар бир очконинг қадри баланд ҳисобланади.

"Қўқон-1912" бу турда ўз майдонида "Пахтакор" билан дуранг қайд этди (0:0). "Шерлар" кетма-кет 3 та ўйиндан буён Қўқонда ғалаба қозона олаётгани йўқ. Пойтахт клуби сўнгги бор 2020 йилги мавсумда рақибини сафарда енгган. 

Яна бир қизиқ факт шуки, жамоаларнинг мазкур 0:0 натижаси сўнгги бор Қўқонда 1992 йилги мавсумда қайд этилган эди. Кейинги барча дуранглар голлар иштирокида бўлган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia