“Қўқон-1912” – “Обод” учрашувини интернетда энг кўп томошабин кузатди

Narzulla Saydullayev
18 авг 2017
Олий лиганинг 17-тури доирасида Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтган “Қўқон-1912” – “Обод” учрашуви 1-0 ҳисобида жамоамизнинг ғалабаси билан якунланган эди.

Ушбу учрашув “Қўқон-1912” матбуот хизмати томонидан “Mycujoo.tv” сайтида жонли равишда трансляция қилинган эди. Хозирги кунга қадар бу ўйинни 35 020 нафар томошабин интернет орқали томоша қилди. Бу кўрсаткич ўтган турларда олий лигада трансляция қилинган ўйинлар орасида энг юқориси бўлди.

Демак жамоамизнинг мухлислари кун-сайин ортиб бормоқда. Мухлисларимиз дунёнинг турли бурчакларидан бизга миннатдорчилик мактубларини йўллашди. Биз ҳам ўз навбатида жамоамизга бефарқ бўлмаган барча инсонларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.

Кўплаб мухлисларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда , эртага 19-август куни Навоий шаҳрида бўлиб ўтадиган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” учрашувини ҳам  “Mycujoo.tv” сайти  орқали тўғридан-тўғри трансляция қилишни режа қилганмиз.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz