"Қўқон-1912": "Металлург" билан учрашувига тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
29 май 2017
Чемпионат тақвимида тиғизлик вужудга келди. Жамоалар ҳар тўрт кунда ўйинларда иштирок этишмоқда. 26 май куни “Бухоро”га қарши майдонга тушган футболчиларимиз эртага Бекободда “Металлург” меҳмони бўлишади.

Жамоа мазкур баҳсга Тошкентда тайёрланмоқда. Ўзбекистон меҳмонхонасига жойлашган футболчиларимиз Ўзбекистон кубогида юришларини давом эттиришни  ўз олдиларига мақсад қилганлар.  Эртага вакилларимиз Тошкентдан Бекободга қараб йўлга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги 1/8 финал диорасидаги биринчи учрашувда “Қўқон-1912” жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz