UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 0:1 (матнли трансляция)  9 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф". Таркиблар маълум  1 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  0 17:51"Байер", "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 17:30"Химки" — "Рубин". Таркиблар маълум  0 17:23"Сумқайит" ва "Сабаҳ" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  1 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  2 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  8 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  18 12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  9

"Қўқон-1912" - "Ҳоким кубоги-2017" ғолиби Янгиликлар

"Қўқон-1912" - "Ҳоким кубоги-2017" ғолиби

Бугун Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги-2017" мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда "Қўқон-1912" ва Фарғонанинг "Истиқлол" клублари тўқнаш келишди.

Ушбу мусобақада 13 йиллик анъана барҳам берилди. Сўнгги ўн уч йилдан бери “Нефтчи” мазкур турнир бош совринини қўлга киритиб келарди. Бу йил ушбу анъанага барҳам берилди.

Учрашувни "Қўқон-1912" хотиржам тарзда бошлашди. Бундан эса “Истиқлол” футболчилари фойданлишга интилишди. Аммо уларнинг дастлабки дақиқалардаги ҳужумлари самарасиз якунланди. 13-дақиқада Баҳодир Пардаев жарима майдончасига кирмай зарба беришга қарор қилди. Унинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди. 19-дақиқада жамоамиз ижросида ажойиб комбинация. Суҳроб Бердиевнинг қайси услубида тепган тўпи сал ноаниқ бўлди. 23-дақиқада Филип Райевацнинг боши билан берган зарбасини фарғоналиклар посбони аранг қайтариб қолди. 27-дақиқада ҳисоб очилди.  Жамоамизнинг ташкил этилган навбатдаги комбинациясининг Суҳроб Бердиев гол билан якунлади.



34- Баҳодир Пардаевнинг жаримадан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Валентич боши билан дарвоза томон йўллади. Сербиялик ҳимоячининг зарбаси ноаниқ чиқди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда якун топди. Иккинчи бўлимни худди биринчи таймдаги каби  “Истиқлол” вакиллари бироз фаол бошлашди. Ушбу учрашувни томоша қилиш учун “ФарДУ” стадионига уч мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрганини эътироф этиш жоиз. 76-дақиқада жамоамизнинг навбатдаги ҳужуми гол билан якунланди. Бу сафар ҳам Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасини ишғол этди.

Шундай қилиб жамоамиз мавсумдаги дастлабки мусобақада бош соврин соҳибига айланди. 


“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”

Финал

“Қўқон-1912-1” (Қўқон) – “Истиқлол”  (Фарғона) – 2:0 (1:0)
Ҳакамлар
: Олим Тўйчибоев, Шохруҳ Аъзамов, Қаҳрамон Собиров, Азиз Толипов.
Назоратчи: Эркин Орипов
Голлар: Суҳроб Бердиев-27, 76.

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 4. Акмал Холмуродов, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов-80), 15. Ойбек Рустамов (70. Собир Ҳамидов-84), 26. Баҳодир Пардаев (28. Аваз Маматхўжаев-71), 29. Александр Мерзляков,  55. Мурод Холмуҳаммедов, 83. Никола Валентич (5. Жалил Кимсанов-85), 90. Суҳроб Бердиев, 99. Филип Райевац (25. Андрей Сидоров-67).
Захира: 12. Азиз Ашуров, 31. Дарко Гожкович.

“Истиқлол”:  89. Дониёр Усмонов, 2. Азиз Мадалиев, 16. Карим Мамадалиев, 8. Акмали Раҳимзода, 11. Жамшид Ҳошимов (19. Абдухолиқ Қурбонов-77), 4. Хайрулло Мадаминов, 6. Абдулла Жўрабоев (17. Достон Турсунзода-72), 10. Давлат Ёрбеков (13. Алишер Файзуллаев-59), 77. Ҳошим Шокиров ((9. Шариф Мирзаев-66), 15. Муҳаммадсултон Фозилов, 5. Бобур Аминжонов.
Захира: 12. Казбек Ортиқбоев, 3. Даврон Қорабоев, 14. Достон Бобожонов.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика