"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин
17 май 2025 16:46
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин
Нидерландия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" форварди Жошуа Зиркзее Италия чемпионатига йўл олиши мумкин.
Ҳужумчининг хизматларига Миланнинг "Интер" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Қизил иблислар" агар "нерадзуррилар" Зиркзее учун 40 миллион евро таклиф қилишса, уни қўйиб юборишга тайёр.
Англия премер-лигасининг жорий мавсумида 23 ёшли форвард 32 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Жошуанинг "қизил иблислар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар