UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  0 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  1 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  3 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  11 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0

"Қўқон-1912" футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширди (фото) Янгиликлар

"Қўқон-1912" футболчилари жисмоний тайёргарлик бўйича норматив топширди (фото)

Теглар :  Қўқон-1912
Бундан кейин суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Футболчилар топширадиган тест-синовлари Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган.

Бугун илмий гуруҳ вакиллари  Ю.Сиянов ҳамда А.Қорабоевлар Қўқонда бўлиб, жамоа футболчиларини назоратдан ўтказишди.

Жамоа футболчилари қуйидаги тест-синовларини топширишди:
1. 30 метрга югуриш
2. Турган жойидан узунликка сакраш
3. 7х50 метрга югуриш
4. “Yo-Yo” тест

Ушбу тестларда жамоанинг 21 нафар футболчиси иштирок этди.

Мухлисларга шуни қўшимча қилмоқчимизки, ўтган мавсумни жамоада бошлаб сўнгра маълум муддат Корея чемпионатида тўп сурган иқтидорли футболчи Баҳодир Пардаев ҳам жамоа машғулотларига қўшилган. Бугун Пардаев ҳам тест синовларини топширди.

Мутахасислар яқин вақтлар ичида тест натижаларини жамоа мураббийлар штабига тақдим қилишади.

Қуйида бугунги тест-синовларидан олинган суратлар билан танишинг.







Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика