

Мухлисларнинг ёқимтой футболчиси бугун 25 ёшни қарши олмоқда. Райевац қисқа муддатда жамоамизнинг ютуқларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олди. Мухлислар эса унинг кўрсатаётган ўйинларидан ва ураётган голларидан олам-олам завқ олмоқдалар.
Жамоамиз раҳбарияти, мураббийлар штаби, барча футболчилар ҳамда мухлисларимиз номидан Филип Райевацни таваллуд айёми билан табриклаймиз !




