

Маълумотларга кўра, Нил Суорбик ушбу ёзда истеъфога чиқади. 57 ёшли рефери 11 февраль куни "Вест Хэм" - "Челси" (1:1) ўйинида ВАР ҳаками вазифасини бажарган. Ушбу учрашув охирида Суорбик бош ҳакам Крэйг Поусонга "Челси" дарвозасига пенальти белгиламасликни маслаҳат берган.
Олдинроқ, "Брентфорд" - "Арсенал" баҳсида "тўпчилар" дарвозасига пенальти белгиламай, хато қилган Ли Мэйсон истеъфога чиққан эди.



