"Қизилқум" саккиз нафар футболчи билан хайрлашди

Aslanov Jasurbek
18 авг 2020, 11:50
Ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Қизилқум" жамоаси бир қатор футболчилар билан ўртадаги келишувни бекор қилди

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, жамоа намибиялик Маккартни Невасеб, туркманистонлик Абди Башимов, Везиргелди Ильясов шунингдек Илҳом Алижонов, Низомиддин Зиявутдинов, Сардор Жаҳонов, Руслан Матниёзов, Дониёр Усмоновлар билан дўстона хайрлашди. Яъни умумий ҳисобда жамоани 8 нафар футболчи тарк этди.

Маълумот ўрнида "Қизилқум" аввал хабар берганимиздек Игнатий Нестеров, Ойбек Қиличев, Владислав Касминин, Эркин Байдуллаев, Жасур Азимов, Иброҳим Томива каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia