"Қизилқум" Қўқонда йирик ғалабага эришди
24 апр 2016 18:31
Янгиликлар
"Қизилқум" Қўқонда йирик ғалабага эришди
Ўйиннинг 15-дақиқасида Алишер Юсупов томонидан узатилган тўпни Вячеслав Шевченко боши билан дарвозага йўллади - 0:1.
Узоқ масофадан тепилган тўпни Андрей Бакланов қайтаришда хатоликка йўл қўйди. Дарвозабондан қайтган тўпни Шерали Жўраев дарвозага аниқ йўллади - 0:2. Орадан ҳеч қанча ўтмай Ваҳобов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди - 0:3.
71-дақиқада меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. Отабек Ҳайдаровнинг биринчи зарбаси гол бўлди, бироқ ҳакам зарба берилаётганда қоида бузилгани учун такрорий зарба беришни талаб қилди. Иккинчи зарба эса ноаниқ кетди. Учрашув 0:3 ҳисобида якунланди ва "Қизилқум" мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Қизилқум» (Навоий) 0:3
24 апрель 2016. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:30
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.
Голлар: Вячеслав Шевченко 15, - 0:1 (Алишер Юсупов). Шерали Жўраев 62, - 0:2. Баҳриддин Ваҳобов 64, - 0:3
Амалга оширилмаган пенальти: Отабек Ҳайдаров 71 (ноаниқ)
“Қўқон-1912”:
16. Андрей Бакланов (21. Ғайрат Ҳасанов, 66), 4. Миржалол Қурбонов,5.
Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов, 7. Отабек Зокиров, 9. Носир
Отақўзиев, 11. Наврўз Алимов (10. Отабек Ҳайдаров, 51), 20. Достон
Турсунов, 23. Фурқат Ҳасанбоев, 24. Илья Ильин, 28. Абдуллох Олимов.
Захира: 17. Азиз Тўхтабоев, 19. Сардор Қаҳҳоров, 29. Иқбол Маликжонов, 31. Айбек Нурбоев, 33. Абдул Азиз Юсупов.
“Қизилқум”:
1. Эркин Жабборов, 5. Гиорги Квесиешвили (14. Файзулло Қамбаров, 68),
7. Сарвар Холматов, 8. Акмал Рустамов (17. Отабек Нарзуллаев, 55), 10.
Баҳриддин Ваҳобов (70. Нодирхон Камолов, 78), 20. Вячеслав Шевченко, 23.
Шерали Жўраев, 25. Азиз Усмонов, 27. Илҳом Юнусов, 33. Андрей Деркач,
99. Алишер Юсупов.
Захира: 22. Артём Макосин, 9. Ғайрат Жумаев, 18. Самандар Шодмонов, 91. Элёр Акбаров.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар