

Навоийдаги йиғин давомида футболчилар кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказишди ва Муборакнинг "Машъал" жамоасига қарши (0:0) назорат ўйинида майдонга тушишди.
Жамоамиз бош мураббийи Ҳамиджон Актамов футболчиларга 2 кунлик таътил берди. Қисқа фурсатлик дамдан сўнг "Қизилқум" жамоаси машғулотларни яна пойтахтимизда давом эттиради ва ушбу йиғин доирасида бир нечта назорат ўйинларида иштирок этиш режалаштирилган.



