UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Жиянов қўшилди, Юсупов ва Ўринбоев йўқ. "Навбаҳор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:46"Динамо" "Ғазалкент"ни мағлуб этган назорат учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 21:20Расман: Торнике Дзебниаури - "Сурхон" футболчиси  1 20:53Расман: "Хоразм" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  1 20:33Рафинья "Барселона" тарихига кирди  0 20:15Сака шартномани узайтиради  0 19:50Ўзбекистон Суперкубоги март ойида бўлиб ўтади  10 19:22"Динамо" "Ғазалкент"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашди: легионерлар ҳам майдонга тушди  0 19:04"Биз кўпроғига лойиқ эдик". Артета "Ливерпул"га қарши ўйинни таҳлил қилди  3 18:38Слот "Арсенал" билан дуранг нега орқага ташланган қадам эмаслигини тушунтирди  1 18:14Мармуш "Сити"дан кетмоқчи эмас  3 17:45Жаҳон чемпионатининг тўртта юлдузли иштирокчиси март ойида АҚШда учрашади  6 17:18Куни кеча "Сурхон"дан кетган мураббий Зейтуллаев штабида иш бошлади  1 16:57"Арсенал" етакчиси муаммога дуч келди  0 16:35Миржалол Қосимов: "Жон сақлаш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши"  7

"Қизилқум" ўз тарихида илк бор дастлабки 5 турда мағлубиятга учрамади Янгиликлар

"Қизилқум" ўз тарихида илк бор дастлабки 5 турда мағлубиятга учрамади

Теглар :  Қизилқум
Навоийнинг "Қизилқум" клуби олий лиганинг 5-турини ўз уйида "Пахтакор"га қарши ўтказиб 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Шундай қилиб жамоанинг мағлубиятсиз серияси давом этмоқда. "Қизилқум" биринчи турда ўз уйида "Машъал"ни 3:2 ҳисобида таслим қилганди. Сўнгра Ғузорда "Шўртан" мағлуб этилди - 1:0. Учинчи турда "Олмалиқ"дан устун келган (2:1) "кончилар" тўртинчи турда Тошкентда "Обод" билан дуранг ўйнаганди - 2:2.

2000 йилдан буён олий лигада иштирок этиб келаётган "Қизилқум" клуби ўз тарихида илк бор дастлабки 5та ўйинда мағлуб бўлмади. Бундан олдинги 15та мавсумда жамоа дастлабки 5та ўйинда ҳеч бўлмаса бир марта ютқазган эди.

"Қизилқум"нинг энг яхши стартлари 2001 ва 2007 йилларга тўғри келади. Бу йилларда клуб дастлабки 5та турда 4та ғалаба ва 1та мағлубият қайд этган. Энг ёмон старт эса 2013 йилда қайд этилган - 5та ўйин 5та мағлубият!

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" 6-турни 24 апрель куни "Қўқон-1912"га қарши сафарда ўтказади.


"Қизилқум" клубининг дастлабки 5 турда қайд этган барча натижалари:

2000 - 2 ғалаба, 3 мағлубият
2001 - 3 ғалаба, 2 мағлубият
2002 - 4 ғалаба, 1 мағлубият
2003 - 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият
2004 - 2 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият
2005 - 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият
2006 - 1 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият
2007 - 4 ғалаба, 1 мағлубият
2008 - 1 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият
2009 - 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият
2010 - 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият
2011 - 1 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият
2012 - 1 ғалаба, 3 дуранг, 1 мағлубият
2013 - 5 мағлубият
2014 - 1 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият
2015 - 1 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият
2016 - 3 ғалаба, 2 дуранг  

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика