"Қизилқум" ўз сафини "Насаф" ва АГМК вакиллари билан кучайтирди

Ўзбекистон суперлигаси клублари учун трансфер ойнаси расман ёпилди.

Трансфер ойнаси ёпилишининг сўнгги соатларида Навоийнинг "Қизилқум" клуби ўз таркибига 2 нафар футболчини қўшиб олди. "Насаф" вакили Илҳом Алижонов ва АГМК футболчиси Низомиддин Зиёвутдинов энди навоийликлар учун тўп тепишади.

Маълумот учун, ҳар иккала футболчи 1998 йилда таваллуд топган. Улар январь ойида Таиландда ўтказилган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилишганди.

Яна шуни таъкидлаш лозимки, ўтган мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" клуби сафида ижара асосида ўтказган Илҳом Алижонов 31 январь куни "Насаф" таркибига бориб қўшилган эди.


Манба: championat.asia