"Қизилқум" клуби 1979 йилги фожиада ҳалок бўлган "Пахтакор"нинг навоийлик ўйинчиси қабрини зиёрат қилишди

Alisher
11 авг 2024
1979 йил айни шу куни 11 август ўзбек футболининг афсонавий жамоаси "Пахтакор" авиаҳалокатга учраган кундир.

"Шу муносабат билан жамоамиз мутасаддилари, мураббийлари, футболчилари ҳамда футбол фахрийлари "Пахтакор" жамоасида тўп сурган навоийлик футболчи марҳум Шуҳрат Эшбўтаев қабрини зиёрат қилишди.

Ушбу зиёрат чоғида марҳум руҳига Қуръон тиловат қилинди. Шунингдек унинг болаликдаги дўстлари Шуҳрат Эшбўтаевни хотирлаб тенгдошлари орасида ажралиб турганлиги, жуда ҳам қувноқ йигит бўлганлигини ва ҳозирги барча ёш футболчиларга ўрнак бўла оладиган иқтидор соҳиби эканлиги тоғрисида сўз юритишди", — дейилади клуб хабарида.



AlisherМуаллиф
Манба: "Қизилқум" матбуот хизмати