“Қизилқум” апрель ойида тўртта учрашув ўтказади

Narzulla Saydullayev
9 апр 2017
Апрель ойида "Қизилқум" Олий лига баҳсларида 4та учрашув ўтказади.

6 апрель куни Тошкентда “Бунёдкор” билан куч синашган “кончилар” навбатдаги учрашувни 15 апрель куни Навоийда “Сўғдиёна”га қарши ўтказишади. Орадан бир ҳафта ўтиб, 22 апрелда “Қизилқум” “Олмалиқ” меҳмони бўлса, 29 апрель куни 8-тур доирасида “Насаф” Навоийда меҳмон бўлади.

Апрель ойининг илк учрашувини муваффақиятли бошлаган жамоамизга кейинги учрашувларда ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз.

"Қизилқум" матбуот хизмати



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia