

ESPN хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед»нинг 25 фоиз акциясига эга Ineos компанияси тен Ҳагни истеъфога чиқариш масаласида ҳали аниқ қарорга келмаган бўлса-да, унинг ўрнига Роберто Де Дзерби («Брайтон»), Гарет Саутгейт (Англия миллий жамоаси) ва Томас Франк («Брентфорд») номзодларига қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида италиялик мураббий асосий даъвогар саналади.



