Қишки трансфер ойнасида МЮ Сульшерга ажратадиган пул миқдори маълум бўлди
Aslanov Jasurbek
20 дек 2018
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи лавозимини вақтинча эгаллаб турадиган Уле-Гуннар Сульшерга қишки трансфер учун 50 млн. фунт ажратиб берилади.
Маълум бўлишича, манкунианларга марказий ва ўнг қанот ҳимоячиси керак. Клуб бу жойлар учун Тоби Алдервейрелд ("Тоттенхэм") ва Дуглас Костани ("Ювентус") кўзламоқда.
Сульшер 1996-2007 йилларда МЮ шарафини ҳимоя қилган.