"Қирол кубоги". Сурия пенальтилар сериясида Таиландга мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
4 июн 2016, 12:59
Кеча Таиландда "Қирол кубоги" мусобақаси старт олди.

ЖЧ-2018 саралашидаги Ўзбекистоннинг рақиби Сурия терма жамоаси Таиланд билан ўйнади. Учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида таиландликларга омад кулиб боқди. Эртага финалда Таиланд ва Иордания тўқнаш келади. Учинчи ўрин учун баҳсда БАА Сурия билан куч синашади.

Қирол кубоги-2016
Ярим финаллар
БАА - Иордания 1:3
Голлар:
Султон 45+2 - Сулаймон 8, Ҳамза 50, Муҳаннад 68

Таиланд - Сурия 2:2 (пенальтилар серияси 7:6)
Голлар:
Терасил 20, Монгкол 43 - Маҳмуд 60, Абдулфаттоҳ 86
Сурия: Юсуф Маҳмуд, Ажан Моуаиад, Солиҳ Аҳмад, Баоур Жиҳод, Шбли Ала, Мидо Ҳамид, Мобайед Холид, Крума Тхаер, Юсуф Фаҳд, Мавас Маҳмуд, Доуни Аҳмад
Захирадан тушганлар: Нассуҳ Накдали, Осама Омари, Абдулфаттаҳ Ал Ага.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia