"Қирол кубоги". Шамсиддинов учун мусобақа тугади

Narzulla Saydullayev
2 фев 2015
Таиландда "Қирол кубоги" мусобақаси давом этмоқда.
Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мусобақанинг илк турида Жанубий Корея олимпиячиларига қарши ўйнаб 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Ушбу баҳсда вакилларимиз Жалолиддин Машарипов ва Тохир Шамсиддинов қизил карточка олиб майдонни тарк этишганди.

Олинган маълумотга кўра, Машарипов иккинчи турдан ўрин олган Таиландга қарши баҳсни ўтказиб юборади. Рақибни урган Тохир Шамсиддинов эса Таиланд ва Гондурасга қарши ўйинларда иштирок эта олмайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia