

"Ўмон билан яхши ўйин ўтказдик, вазиятларимиз бўлди, голлар урдик. Ҳакам билмадим нима қилди, ҳеч қандай фол йўқ эди. Кожо билан юз берган вазиятда ҳам қўли пастда турганди.
Аламли мағлубият бўлди, ўзимиз ҳам вазиятлардан фойдалана олмадик. Ўйиндан-ўйинга ўсиб боряпмиз. Янада кучли бўлишимиз керак.
Майдон ҳолати ҳам пас ўйнашга тўсқинлик қилди, шунга қарамай ўйинни назорат қилдик.
"Бунёдкор"даги пайтларимни эслаб тураман, ҳозир ҳам кузатаман. Бу жамоа ўсишимга ёрдам берган. Ҳозир эса Вьетнам чемпионатида ўйнамоқдаман. Бу ерда ҳам яхши легионерлар бор",- дейди Одил Абдураҳмонов



