

Октябрь ойида аввал Миср, шундан сўнг Жазоир, Гана, Кабо-Верде, Жанубий Африка Республикаси, Қатар, Англия, Саудия Арабистони, Кот-д’Ивуар ва Сенегал термалари финал босқичига чиқишди.
Сентябрда эса Уругвай, Колумбия, Парагвай, Марокаш ва Тунис термалари мундиалга йўл олди.
Бундан олдин Япония, Янги Зеландия, Эрон, Аргентина, Ўзбекистон, Корея, Иордания, Австралия, Эквадор ва Бразилия термалари саралашдан муваффақиятли ўтган эди.
Шунингдек, мезбонлар — АҚШ, Канада ва Мексика — автоматик равишда мусобақада иштирок этади.
Жами 48 та жамоа қатнашадиган чемпионат келаси йилнинг 11 июнидан 19 июлигача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.



