Қатарда ЖЧ-2022 финали бўлиб ўтадиган стадион очилди

Sherzod Nurmatov
10 сен 2022, 17:39
2022 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қиладиган Қатардаги "Лусаил" стадиони расман очиб берилди.

Бу ҳақда чемпионат ташкилий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Стадион 80 000 мухлисни сиғдира олади.

Ушбу аренадаги Жаҳон чемпионатининг илк учрашувида Аргентина ва Саудия Арабистони терма жамоаси ўртасидаги баҳс 22 ноябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Жаҳон чемпионати финали эса 18 декабрь куни бўлиб ўтади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: qatar2022.qa