Қатар ва Япония терма жамоалари бошқа қитъа кубогида иштирок этади

Aslanov Jasurbek
5 май 2018
Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) Осиёнинг икки жамоаси - Қатар ва Япония терма жамоалари Америка Кубоги-2019да иштирок этишини маълум қилди.

КОНМЕБОЛ бу таклиф билан турнирга бўлган қизиқишни оширириш ва уни ривожлантиришни мақсад қилган.

Аввалига Америка Кубоги-2019га Франция, Италия, Испания ва Португалия терма жамоаларини таклиф қилиш режалаштирилган эди, аммо Жанубий Америка футболи раҳбарияти бу ғояни амалга ошира олмади.

2019 йилдаги Америка Кубоги 14 июндан 7 июлгача бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com