Қатар. Тўхтахўжаев тўлиқ ўйнаган баҳсда “Ал Гарафа” иродали ғалабага эришди

Eldor Akmurzayev
21 фев 2023
Қатар юлдузлар лигаси 15-турида “Ал Гарафа” ўз майдонида “Шамал”ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди.

Мезбонлар сафида Аҳмед Алааэлдин дублга эришди ва жазоирлик Исхак Белфодил рақиб дарвозасини ишғол этди. Меҳмонларда эса иорданиялик Али Олуан ҳамда Рабиҳ Бусафи гол муаллифига айланишди.

Шунингдек, “Ал Гарафа” сафида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. У жорий чемпионатда 13 баҳсда қатнашиб, 1 та гол урди.

Педро Мартинш шогирдлари очколари сонини 22 тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Пешқадам “Ал Дуҳайл”да эса 32 очко бор.

Жамоа кейинги учрашувини 3 март куни яна ўз майдонида ўтказади ва бу сафар уларга 6-поғонадаги “Ал Аҳли” (Доҳа) рақиблик қилади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia