UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  18 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  73 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  10 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4

Қатар Копа Америка олдидан Бразилия билан ўйнамоқчи Янгиликлар

Қатар Копа Америка олдидан Бразилия билан ўйнамоқчи

Маълумки, шу йилнинг 14 июнь - 7 июль кунлари Бразилияда навбатдаги Копа Америка мусобақаси ташкил этилади.

Ушбу мусобақада жами 12та жамоа қатнашади: 10та Жанубий Америка вакили ҳамда Осиёдан Япония билан Қатар. Осиё Кубогида ғолибликни қўлга киритган Қатар Копа Америкага жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида Бразилияга қарши ўртоқлик учрпашуви ўтказишни режалаштирган.

Агар Бразилия терма жамоаси рози бўлмаса, унда қатарликлар Уругвай билан баҳс олиб боришади. Шунингдек, Қатар Колумбия, Панама ва АҚШга қарши ҳам назорат беллашуви ўтказишни мўлжаллаб турибди. Бу борада терма жамоа бош мураббийи Феликс Санчес шундай деди: "Биз Копа Америка олдидан тайёргарлик режасини ўта пухта ишлаб чиқишимиз керак. Чунки бу мусобақада ҳам ўзимизни кўрсатишни хоҳлаймиз".

46-бор ўтказиладиган Копа Америка турнирида Қатар "B" гуруҳидан ўрин олган. Осиёнинг қитъасининг яна бир вакили Япония эса "С" гуруҳида кураш олиб боради. Барча гуруҳлар қуйидагича кўриниш олган:

"A" гуруҳи - Бразилия, Боливия, Венесуэла, Перу.
"B" гуруҳи - Аргентина, Колумбия, Парагвай, Қатар.
"C" гуруҳи - Уругвай, Эквадор, Япония, Чили.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика