Қашқадарё вилояти ҳокими кубогида финалчилар аниқланди

Оқил Абдубарноев
23 фев 2022
"Қашқадарё вилояти ҳокими кубоги-2022" турнирининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди. Дастлабки ўйинда "Микрокредитбанк" "Динамо U-21" жамоасини йирик — 3:0 ҳисобида таслим этган бўлса, иккинчи баҳсда "Лочин" "Шўртан"ни 3:1 ҳисобида енгди. Мусобақа Қашқадарё давлат университети майдонида ўтказилмоқда. 

Ҳал қилувчи учрашув эртага, 24 февраль куни соат 15:00 да бошланади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia