Қашқадарё ва Навоий вилоятида 5 ёш тоифасидаги гуруҳларда Республика биринчилигининг дастлабки босқичи ўтказилмоқда

Narzulla Saydullayev
3 мар 2018
Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвими асосида юртимизнинг барча ҳудудларида 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган бешта ёш тоифадаги гуруҳларда футбол бўйича Республика биринчилигининг дастлабки босқич мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг дастлабки босқич баҳслари Қашқадарё ва Навоий вилоятларида  бўлиб ўтяпти.

Мусобақада ғолиб чиққан жамоалар ЎФАнинг 2018 йил тақвим режасига асосан ўтказилиши режалаштирилган Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com