UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: Хабиб Нурмагомедовдан таъсирли чиқиш, кумиринг ашаддий рақибингга айланмагунча бўш келма  0 01:22"Ливерпуль" "Барселона" ҳужумчисига даъвогар  1 01:01Энрике: "Еврода ғолиб бўлмоқчиман"  0 00:47"Наполи"га "Сассуоло" хавбеки керак  0 00:30"Ювентус" чемпионат охирига етказилишини хоҳлайди  5 00:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:59Женнаро Гаттузо: "Уйда қолинг"  0 23:41"Барселона" молиявий муаммоларга қарамай Мартинесни харид қилади  4 23:15Бонавентура фаолиятини "Лацио"да давом эттириши мумкин  1 23:00"Битта форма". Қайси футболчи хаёлингизга келди?  45 22:51Суюнов 4, Цейтлин 21, Иноятов 43, Бабаян 44, Арвеладзе 75, Ҳайдаров 104  8 22:36Ўз даврининг энг кучли ҳужумчиларидан бири Габриэль Батистута ҳақида  6 22:25РИА Новости: Россияда коронавирус инфекциясини даъволаш учун преперат ишлаб чиқилди  9 22:10“Олтин тўп”га яқин келган футболчилар ўзгача услубда тасвирланди  31 22:00Мартинелли қайси терма жамоада ўйнашни билмаяпти  5

Қаршида хотира турнири бўлиб ўтди. Нуриддин Зайниевнинг ўғли отаси ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашди Янгиликлар

Қаршида хотира турнири бўлиб ўтди. Нуриддин Зайниевнинг ўғли отаси ҳақидаги хотиралар билан ўртоқлашди

23-24 февраль кунлари Қаршида ҳақиқий футбол фидойиси, Қашқадарё вилояти собиқ ҳокими, марҳум Нуриддин Зайниевич Зайниев хотирасини ёд этиш мақсадида футбол бўйича илк халқаро турнир ташкил этилди.

Икки кун давом этган хотира турнирида “Насаф”, “Машъал”, “Шўртан” ва Тожикистонинг “Регар-ТаДаз” жамоалари иштирок этишди.

Учинчи ўрин учун бўлган баҳсда “Машъал” тожик клубини пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Финалда эса “Насаф” “Шўртан”га майдон эгаси ким эканлигини курсатиб қуйди – 4:0.

III ўрин учун баҳс
“Машъал” – “Регар-ТаДаз” 1:1 (пенальтилар серияси 5:4)

Финал
"Насаф" 4:0 "Шўртан"

Хотира турниридан сўнг мухбиримиз Нуриддин Зайниевнинг фарзанди, Олий мажлис депутати Фарҳод Зайниев билан боғланди.

"Футбол отам учун доим муҳим ҳисобланган. Футбол кунлари Тошкентдан уйга қайтганимда у кишини стадионда учратар эдим. Хатто вилоят ҳокимлигидан кетганларидан сўнг ҳам “Насаф”ни ўйинларидан доимо бохабар бўлиб турардилар. “Насаф”, “Машъал” ва “Шўртан”ни ривожлантириш йўлида дўстлари Баҳром Давлатов билан жуда кўп маслаҳатлашиб бир ёқадан бош чиқариб иш турардилар. Ҳозиргача эслайман, отамнинг саломатлиги ёмонлашиб шифохонада даволанаётганларида Рўзиқул Бердиевни ўзим олдиларига олиб борганман. Улар "Насаф" ҳақида икки соатлаб суҳбатлашиб қолиб кетишар эди. Ҳеч қачон футбол ҳақида гапиришдан, маслаҳат беришдан эринмаганлар. Қашқадарёда вилоятдаги аҳолининг кайфияти “Насаф”нинг ўйинларига қараб ўзгарар эди. Шу сабабли хатто мажлислар ҳам клубнинг қайд этган натижаларига қараб ўтказилган. 2011 йилда “Насаф” ОФК кубогини ютганида телефон қилиб табрикладим. Отам эса бу кубок билан тўхтаб қолинмайди. “Насаф”нинг “Насаф” бўлиши йўлида ҳали тўхтамаймиз дегандилар. Хатто сўнги нафасларида ҳам футболимиздаги натижаларини етказиб турушимни мендан сўраганлари ёдимда", - дейди олий мажлис депутати Фарход Зайниев.

24 февраль, Нуриддин Зайниев ҳаёт бўлганида 68 ёшни қарши олар эди.





Номоз Чориев Қаршидан махсус


Рейтинг: +21   

Фикрлар

+4   
25 фев 15:36:40
Хайдаров Бахтиёр
Агар шу инсон вактида УФФ президенти булганида, камида икки марта ЖЧ да катнашган булармиди мтж миз. Кашкадарё футболини юкори савияга кутарган инсон. Жойлари жаннатдан булсин.
+3   
25 фев 15:41:58
Bahodir Ismatillaev
Нуриддин Зайнидинов Кашкадарёни футболини кутарган инсон шу инсон туфайли акадимиялар очилди
+1   
26 фев 08:34:30
Man U
Камолиддин Кенжаевни хам ҳолидан хабар олиб туринглар савоб бўлади.
+1   
25 фев 18:44:14
Otaxon
Qarshidagi markay satadionni N.Zayniev nomiga berilishi kerak.
+1   
25 фев 15:06:25
Shaxzodbek Yusupov
Viktor Kumikovmi rasmdagi.
   
25 фев 19:57:36
Олимжон Насаф
Илохим жойлари жаннатда булсинла! Менинг фикримча Насафни стадионини шу инсоннинг номи бн номланиши керак ва шарт!
   
25 фев 17:58:27
Jar
NASAF LOGOTIPINI ÕZGARTIRGANGA ÕXSHAYDI.1-RASM BILAN GRUPPA RASMNI ORQA FONIDAGI PLAKATGA QARANGLAR LOGATIP BOSHQACHA
   
25 фев 16:54:12
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Камолиддин Кенжаев зўр футболчи эди,афсус автомобил ҳайдашда озгина эътиборсизлик қилиб шу ахволга тушиб қолди.
   
25 фев 16:40:38
CGSS
JUDA BUYUK ISHLAR QILIB KETTILAR
   
25 фев 15:28:55
КХЛ
Кашкадарёда футболни ривожланишида шу инсонни хизматлари катта булган.
-2   
25 фев 18:20:56
Haerullo
Шу 50 чи номердаги Мурод ,Азамат Абдураимовни командаси U-16 да уйнаб юрувди . Мани хакикий 2004 йил углим уйда утирувди. Ваха ха ха
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг