Путин Россия - Миср учрашувига ташриф буюрадими?

Aslanov Jasurbek
18 июн 2018
Россия президенти Владимир Путиннинг иш тартиби унга жаҳон чемпионатининг навбатдаги ўйинларига ташриф буюриш имконини бермайди.

Бу ҳақда унинг матбуот-котиби Дмитрий Песков маълум қилди. Шундай қилиб, Путин Россия ва Миср терма жамоалари ўртасидаги учрашувни стадиондан томоша қилмайди.

"Президент эртанги ўйинни томоша қила олмайди. Путиннинг иш тартиби жуда зич, у ўйинга бора олишини билмайман, ҳозирча бу режаларда йўқ" - дейди Песков.

Россия - Миср учрашуви 19 июнь куни Санкт-Петербург стадионида бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Интерфакс-Россия