Пул тугадими? Саудия Арабистонининг ТОП клублари трансфери учун чеклов қўйилди
07 янв 2024 09:22
Янгиликлар
Пул тугадими? Саудия Арабистонининг ТОП клублари трансфери учун чеклов қўйилди
Саудия Арабистони суверен жамғармаси (PIF) мамлакатнинг тўртта етакчи клуби (“Ал Ҳилол”, “Ал Насср”, “Ал Иттиҳод” ва “Ал Аҳли”)га қишки трансферлари учун чеклов ўрнатди.
Жамоалар PIF'нинг кўмагисиз йирик трансферлар амалга ошира олмайди. Ҳар бир клуб январь ойида ўз таркибини кучайтириш бўйича иш олиб боради, аммо ҳар қандай харид бир қатор қатъий талабларга жавоб бериши керак. Айни дамда клублар ўзларича давлат маблағисиз юқори савиядаги футболчиларни таклиф қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Шу тариқа, Саудия клублари 2023 йилнинг ёзида бўлгани каби қишда ҳам даҳшатли харидлар амалга ошириш имконини йўқотди
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда Саудия Арабистони жамоалари трансферлар учун 875 миллион доллар сарфлашган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар