“ПСЖ” Муҳаммад Сиссоко билан шартномани бекор қилди

Tolibjon Qosimov
3 сен 2013
28-ёшли ярим ҳимоячи Муҳаммад Сиссоко, ўзаро келишган ҳолда “ПСЖ” клуби билан шартномани бекор қилди, деб хабар беради парижликлар клуби расмий сайти.

Шундай қилиб, футболчи эркин агент мақомини олди ва энди хоҳлаган клубига бориб ўйнаши мумкин. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Сиссоко “Фиорентина” сафида ижарада ўтказди. Италия чемпионатида у 5 та ўйин ўтказган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru