ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум

Alisher
12 янв 2025, 12:55
ПСЖ "Наполи"га грузиялик вингер Хвича Кварацхелия учун 60 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр.

Инсайдер Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, неаполликлар ушбу нархни кам деб ҳисоблашмоқда. Шу билан бирга, Париж музокараларнинг муваффақиятига шубҳа қилмаяпти. Французлар битимни кейинги ҳафтада ёпишни режалаштиришмоқда.

Олдинроқ, грузин футболчининг ПСЖ билан меҳнат битими борасида келишувга эришгани маълум қилинганди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/JacobsBen