ПСЖ Ванда Нара билан эри борасида музокаралар олиб бормоқда

Alisher
14 ноя 2019, 11:55
ПСЖ жамоа ҳужумчиси Мауро Икардининг хотини ва агенти Ванда Нара билан музокаралар олиб бормоқда.

Парижликлар таркибида яхши ўйин кўрсатаётган Мауро Икардининг трансфер ҳуқуқи "Интер"га тегишлидир.

Француз клуби шартномадаги аргентиналик футболчини 65 миллион евро эвазига сотиб олиш тўғрисидаги банддан фойдаланмоқчи.

Таъкидлаш керакки, ПСЖ Икарди билан 5 йиллик шартнома тузишга тайёр.

Аргентиналик футболчи ПСЖ таркибида ЕЧЛ ва ички чемпионатда 10та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 1та ассистга эришган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira