ПСЖ ва "Наполи"нинг собиқ футболчиси руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди

Mirjalol Normatov
9 янв 2024
ПСЖ ва "Наполи" каби жамоаларнинг собиқ футболчиси Эсекьель Лавесси руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.

Аргентина термасининг собиқ футболчиси тақиқланган моддаларни истеъмол қилиш билан муаммолари бор.

Лавессининг оила аъзолари ҳам собиқ футболчининг шундай ёмон одати борлигини тасдиқлаган. Уларнинг айтишларича, Лавессида руҳий мувозанатни бузувчи овозлар эшитилиб турган.

Айнан шу сабабли Лавесси бунга қадар ҳам шифохоналарда даволанган ва ушбу одатини ташлашга ҳаракат қилган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca