ПСЖ "Тоттенхэм" ўйинчисини ижарага олишга яқин

Alisher
28 янв 2022
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячи Танги Ндомбелени ижарага бериб юбориши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Париж топ-клуби ўйинчини 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар ижарага олмоқчи. Шу билан бирга Англия клуби ПСЖ футболчининг маошини тўлашини хоҳламоқда.

Музокаралар ривожланган босқичда. Тез орада битим борасида расмий маълумот берилади.

Ндомбеле жорий мавсум АПЛ доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano