

Олдинроқ, 18 ёшли футболчи "Реал"га рад жавобини бериб, парижликлар сафида ўйнамоқчи эканлигини билдирган. ПСЖ монегасклар билан музокараларни бошлаб юборган.
Париж клуби франциялик форвард учун бонусларсиз 155 млн. евро тўлайди, бироқ аввалроқ "Монако" ўз ҳужумчисини 180 млн. еврога сотмоқчилиги эълон қилинган эди.
Мбаппенинг ўзи "Реал"га ўтмоқчи бўлди, бироқ мадридликлар футболчининг трансфер ҳуқуқини сотиб олиб, уни "Монако"га ижарага бермоқчи бўлган. ПСЖ эса форвардга асосий таркибда жой кафолатламоқда.



