ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди
27 июн 17:31
Янгиликлар
ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди
ПСЖ клуби президент Носир Ал Ҳелайфи ва "Лион" эгаси Жон Текстор ўртасидаги муносабатлар илиқ эмаслигига қарамай, иккинчи дивизионга тушиб кетиш арафасида турган "Лион"га ёрдам бермоқчи.
Шу ҳафтада Назорат ва бошқарув бўйича миллий департамент (DNCG) молиявий муаммолар туфайли етти карра Франция чемпионини Лига 2'га юборишга қарор қилгани эълон қилинганди.
"RMC Sport" Париж клуби Брэдли Баркола трансфери учун қолган суммани муддатидан аввал "Лион" ҳисобига ўтказиб берган. Франциялик вингер 2023 йилнинг ёзида бонуслар билан бирга 50 миллион евро эвазига ПСЖга ўтган эди. Бундай суммалар одатда бир неча йил давомида бўлиб-бўлиб тўланади.
"Le Figaro"нинг қайд этишича, бу "Лион"га Лига 1'даги ўрнини сақлаб қолишга ёрдам бериши мумкин, аммо клуб тезда бошқа даромад манбаларини топиши керак. DNCG қарорига қарши шикоят келгуси ҳафталарда кўриб чиқилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар