ПСЖ "Интер"га Шкриньяр учун 60 миллион евро таклиф қилди

Alisher
21 июн 2022
ПСЖ "Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр билан шартнома имзоламоқчи.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, парижликлар итальян клубига 27 ёшли словак учун 60 миллион евро ва бир қанча миқдордаги бонуслар таклиф этишди.

Олдинроқ хабар берилганидек, "Интер" футболчини ПСЖга 50 миллион еврога сотмаганди.

Шкриньяр 2021/22 йилги мавсум "Интер" таркибида 48та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano