ПСЖ ҳимоячиси: “Иккинчи бўлим биз учун мумкин бўлмаган даражада ҳалокатли бўлди”

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2020
ПСЖ ҳимоячиси Преснель Кимпембе Лига 1 11-тури доирасида “Монако”га қарши баҳсдан сўнг (2:3) фикрларини билдирди.

“Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, аммо иккинчиси биз учун мумкин бўлмаган даражада ҳалокатли бўлди. Бу биздаги жамоа, ўйинчилар учун ахир мумкин эмас. Аммо бу футбол. Олдинда “Лейпциг”га қарши ўйин кутиб турибди, бу биз учун муҳим беллашув. “Монако” билан ўйиннинг иккинчи бўлим аввалида гол уриш ва тезроқ олға бориш керак эди”, — дейди Кимпембе.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe